Тошкент вилоятида 10та шаҳар ва туман «қизил» ҳудудга айлантирилди

мая 27 / 2020
alt
Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
 
«Қизил» ҳудудлар – Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари
 
«Сариқ» ҳудудлар – Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари
 
«Яшил» ҳудудлар – Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *