Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартиби ишлаб чиқилди

мар 10 / 2017

alt

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси томонидан Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилиш тартиби ишлаб чиқилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати. 

Тартибга биноан турист ва гид-таржимонларга мажмуада жойлашган Мўйи Муборак мадрасасига бир вақтнинг ўзида 40 нафаргача зиёратчи киришига, экскурсия вақти 20 дақиқа давом этишини маълум қилади.

Мадраса ичида баланд овозда гапириш, баҳслашиш, мадраса ичида суратга ёки видеога олиш мумкин эмас. Зиёратчи аёллар бошига рўмол ёки шарф ташлаб олишлари, кийимлар зиёрат талабида – меъёрдан ортиқ калта, тор ёки очиқ бўлмаслиги керак.

Мажмуа ҳудудида чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш, маст ҳолда мажмуа биноларига кириш, скейтборд ва роликда учиш, велосипед ҳайдаш, мажмуа атрофидафи ўт устида юриш ва гулларни юлиш таъқиқланади.

Мадраса иш вақти: душанба-жума соат 9.00 дан 17.00 гача, дам олиш кунлари – шанба ва яншанба.

Туризм мавсумида 1 мартдан 30 июнгача ҳамда 1 августдан 30 ноябргача дам олиш кунлаи ҳам 9.00 дан 16.00 гача зиёратчиларни қабул қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *