Ҳазрат Алишер Навоий нега жойида йўқ?

дек 14 / 2019

alt

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда, хусусан, platforma.uz телеграм канали ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, Миллий боғ ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Алишер Навоий монументи вақтинча ёпилган. Монумент ёнидаги тўсиқда огоҳлантириш ёзуви ҳам ўрнатилган бўлиб, маъмурият келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Лекин тўсиқ сифатида қўйилган темир панжара олдидан яхшилаб разм солсангиз, сўз мулкининг султони жойида йўқ. Бобомиз нега ўрнидан қўзғатилгани ҳозирча маълум эмас.

Аммо тахминлар бор. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Алишер Навоий Адиблар хиёбони томонга қаратилади. Чунки бобомиз шу пайтгача унга тескари ҳолатда турганди. Аммо кейинчалик улуғ мутафаккирнинг авлодларига орқа ўгириб туриши тўғри эмас, деган фикрга келинган кўринади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *