Ҳайдовчилар учун эски ТошМИда бурилиш очилади

дек 17 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББнинг Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида (эски ТошМИ) Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш ташаббусини шаҳар ҳокимияти ҳам қўллаб-қувватлади.

Ҳозирги вақтда ушбу масалани камроқ харажат билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилмокда, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

Қайта бурилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар давомида дарахтлар кесилмайди, бутазорлар эса қайта ўтқазилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *