Путин Фаттоҳ Шодиевнинг ишига юксак баҳо берди

янв 08 / 2020

alt

Россия Президенти Владимир Путиннинг Фармонига кўра қозоғистонлик миллиардер, Жиззах вилоятида туғилган Фаттоҳ Шодиев Маданият ва санъат соҳасидаги улкан хизматлари, кўп йиллик самарали фаолияти учун Дўстлик ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистонда туғилган миллиардер – Фаттоҳ Шодиев айни пайтда Белгия фуқароси. Eurasian National Resources Corporation (ENRC) компаниясининг ҳаммуаллифи ҳисобланади. Давлати 3,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Алишер Усмонов ва Владимир Потанин билан биргаликда МГИМО Васийлик кенгашига асос солган. 2019 йилда мақсадли капитал ҳажми 1,7 миллиард рублдан ошди.

Дўстлик ордени Россия Федерацияси Президентининг 1994 йил мартдаги фармони билан таъсис этилган Россия Федерациясининг давлат мукофоти. Дўстлик ордени Россия фуқаролари ва бошқа давлатлар фуқароларига берилиши мумкин. Таъсис этилиш тарихига кўра Россия орденлари ичида бешинчи ўринда туради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *