Президентнинг куёви Instagram'ига жойлаган видео оммалашиб кетди

июн 18 / 2019

Президентнинг кенжа куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида қизи билан рақсга тушаётгани видеосини эълон қилганди. «Менинг маликам Раниа», — дея изоҳ қолдирган у видео остида.
 
 
Ушбу видео 90 минг мартадан кўпроқ томоша қилиниб, 23 мингдан ортиқ лайк ва 300 га яқин изоҳ тўплади, деб ёзади Daryo нашри.
 
Отабек Умаровнинг обуначилари ота ва қизнинг илиқ муносабатларидан завқланиб, изоҳлар қолдирган.
 
«Менинг ҳам икки қизим ва бир ўғлим бор. Бу бахт! Ахир бу ватанимиз, ҳаётимизнинг мазмуни», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
 
«Қандай бахтли отасиз! Сиз учун хурсандман!» — дея ўз фикрини билдирган яна бири.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *