Президент Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Қонунни имзолади

дек 11 / 2019

alt

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонунда Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатлари аниқ белгиланди.

Шунингдек, Қонунга Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқни амалга ошириш тартиби алоҳида модда сифатида киритилди.

Қонун билан Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти ва Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги масалаларига оид нормалар киритилди.

Шу билан бирга, Қонунга Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид алоҳида боб киритилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *