Президент мактаблари: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлиги лавозимига номзодлар учун танлов бошланди

апр 10 / 2019

alt

Давлатимиз раҳбари томонидан Президент мактабларини ташкил этиш бўйича ташаббус эълон қилинганида мазкур мактабларда ҳақиқий ватанпарвар ва мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш энг муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган эди.

Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, Президент мактабларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаш истагида бўлсангиз, ёш авлодни баркамол ва маънавий етук тарбиялаш бўйича таклифларингизни Facebook ижтимоий тармоғига #prezidentmaktablarimanaviyat хэштеги билан ёзиб қолдиришингиз керак. Кейин эса, http://bit.ly/pmmanaviyat-hr ҳаволаси орқали руйхатдан ўтинг.  Ушбу таклифингиз ёки уни ОАВларда эълон қилинган ҳаволаларини кўрсатиб, қуйидаги формани тўлдиринг.

Энг яхши таклиф муаллифлари Президент мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига номзод сифатида суҳбатга таклиф этилади.

Таклиф ва мулоҳазаларингиз 22 апрель кунига қадар чоп этилиши лозим.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *