Президент мактаблари саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди

июл 16 / 2019

alt

29 июндан 2 июлга қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари 16 июль куни Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди: 

Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин: https://www.admissionstesting.org/pre-selection-results/
 
Бунинг учун: 
 
1.  Талабгор топширган ҳудудини танланг.  
         (Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).  
 
2.  Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг. 
         (5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф). 
 
3.  Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.  
 
4.  Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади. 
 
5.  Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади. 
 
 
Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.
 
Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин. Ҳавола: https://pm.xtv.uz/qabul-tartibi/
 
Асосий имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан 11 520 нафари (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *