Президент Бухорода қурилаётган Ўзбекистондаги энг катта шоппинг-марказини бориб кўрди (видео)

апр 02 / 2019

alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29—30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган

285 миллиард сўмлик қийматга эга Бухоро шоппинг-маркази 2019 йил сўнгида фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзди. 

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги Президент ташрифига бағишланган репортажда маълум қилинишича, Бухоро шоппинг-маркази кўп тармоқлилиги, катталиги ва замонавийлиги билан Ўзбекистонда ягона бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев савдо ва кўнгилочар марказ қурилиши билан танишар экан, уни имкон қадар тез фурсатларда фойдаланишга топшириш зарурлигини қайд этиб ўтган.

 «Биринчи галда сифатга алоҳида эътибор бериш керак. Одамлар учун энг мақбул қулайликлар яратиш, инфратузилма, ободонлаштириш масалаларига аҳамият бериш лозим», — дея таъкидлаган Президент.

Қайд этишларича, мажмуа қурилишида ноанъанавий болалар ўйин майдончаларидан тортиб, автомобиллар сақлаш жойларигача барча жиҳатлар инобатга олинган.

 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *