Президент Бухоро - Мискин темир йўл қурилишининг бориши билан танишди

мар 10 / 2017

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Мазкур вокзал 2016 йил сентябр ойида Биринчи Президентимизнинг қарорига асосан янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Майдони 2,9 гектар бўлган вокзал бир вақтнинг ўзида 500 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиб, бир кеча-кундузда 2 мингдан ортиқ йўловчини кутиб олиб, жўнатиш имкониятига эга.

Шу ернинг ўзида давлатимиз раҳбари Бухоро–Мискин темир йўл қурилишининг бориши билан таништирилди. Ушбу темир йўл узунлиги 350 километрдан зиёд бўлиб, йўловчиларнинг манзилига етиб боришида вақтнинг тежалишига олиб келади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 283 миллион долларни ташкил этади. Бу йўналиш бўйича қуриладиган темир йўл оралиқларида 8 темир йўл станция ва разъездлари қурилиши белгиланган, деб хабар беради "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *