Пойтахтимиз кўчаларида ҳаракатланишни бошлаган электробус қанчага сотиб олингани маълум бўлди

сен 16 / 2019

alt

“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан бир дона электробус пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида синовдан ўтказилиши учун Тошкент шаҳрига келтирилган эди.

Хабар қилинишича, ушбу Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус 13 сентябрдан йўловчиларни ташишни бошлади. Транспорт бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90-93 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга. Видеокамера, кондиционер билан таъминланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон учун мазкур электробус 450 минг АҚШ долларга тушган. Унинг қувват станцияси эса 150 минг АҚШ долларига баҳоланган.

Ҳозирда янги жамоат транспорти пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири — 41-“Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори” йўналишида ҳаракатланмоқда. Чипта нархи 1 400 сўм.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *