Пойтахтдаги бекатларда тунаётган аёлларни бунга нима мажбур қилган? ИИББ ходимлари аниқлик киритди

дек 12 / 2019

alt

Самарқандлик 47 ёшли Гулбаҳор (исмлар ўзгартирилган) кечки пайт автобус бекатида Чилонзор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторларининг эътиборини торган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Совқотиб қолган Гулбаҳорга ички ишлар бўлимида аввал иссиқ чой берилиб, сўнг шахсини аниқланган ва пойтахтга кимнинг олдига келгани ва нима учун кўчади тунашга мажбур бўлгани ҳақида сўрашган. Гулбаҳорнинг гапларига қараганда, у Тошкентга уй-жой масаласини ҳал қилиш учун келган, бу ерда қариндошлари йўқлиги сабабли жамоат транспорти бекатида қолишга мажбур бўлган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари Гулбаҳорни Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига олиб бориб, у ерда уни вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва барча зарур нарсалар билан таъминлашди. Сўнг ходимлар Самарқанд вилояти ИИБдаги ҳамкасблари билан боғланиб, уларга Гулбаҳорнинг муаммосини маълум қилишди. Ҳолатни атрофлича ўрганиш ва муаммони ҳал қилиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБга зарур ҳужжатлар жўнатилди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари ёрдамга муҳтож бўлган яна бир аёлни Чилонзор туманидаги бозор ёнида тиланчилик қилаётганини кўриб қолишади. Самарқандлик 57 ёшли Мастура Х.нинг айтишича, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг, унинг қариндошлари аёлни фарзандлари билан кўчага ҳайдаб юборишган. Яқинда эса ўғли ҳам оламдан ўтган экан. Мастура Х.нинг ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБга тегишли ҳужжатлар йўналтирилди, аёлнинг ўзини эса вақтинчалик Тошкент шаҳар ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришди.

Қирқ ёшли Манзура опа ва унинг вояга етмаган 10 ёшли қизи Назокат пойтахтга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан келишган. Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари уни ҳам Чилонзор тумани бозори ёнида тиланчилик қилаётганини кўриб қолишади. Аёлни кўчада фарзанди билан юришига ва тиланчилик қилишиган нима сабаб бўлгани ҳақидаги саволга, Манзура опа оиласи қийин аҳволда эканини, турмуш ўртоғи ногиронлиги, икки нафар фарзанди билан оиласини боқиш кераклигини айтган. Манзура опанинг шароитини ўрганиш мақсадида Чилонзор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасбларига тегишли ҳужжатларни йўналтирган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *