Пойтахтда аёлларни реабилитация қилиш марказининг туманлараро бўлинмаси очилди

апр 15 / 2019

alt

Шаҳримизда яна бир аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда

Ушбу марказ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Реабилитация марказида аёллар руҳшунос, ижтимоий соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос ёрдамини олишлари мумкин.

Бугунга қадар шу каби реабилитация марказларининг Шайхонтоҳур-Олмазор, Бектемир-Миробод-Яшнобод, Мирзо Улуғбек-Юнусобод туманлараро бўлинмалари ташкил этилган эди. Эндиликда Учтепа-Чилонзор туманлараро бўлинмасини ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *