Пойтахт ҳокими дарахтлар ноқонуний кесилаётганига гувоҳ бўлди. Ушбу ҳаракатга алоқадор гуруҳ қўлга олинди

июн 26 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокими 25 июндан 26 июнга ўтар кечасидаги кузатув давомида Алишер Навоий шоҳ кўчасидан ўтар экан, “Туркистон” санъат саройининг олд томонида дарахтлар кесилаётганига гувоҳ бўлган. 
 
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ҳоким ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича изоҳ сўраганида, “табаит кушандалари” диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун  “Ягона ойна” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олганликларини маълум қилишган. Воқеа жойига тезлик билан Юнусобод туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИББ ва прокуратура мутасаддилари чақирилган. 
 
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ноқонуний ҳаракатга алоқадор гуруҳ қўлга олинган. Прокуратура назоратида соғлом дарахтларни кесиш бўйича аниқланган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. 
 
Текширув натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *