Пневматик тўппончадан жароҳат етказган безори қидирилмоқда

июл 16 / 2018

alt

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 12 июль куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Дашнобод” ҚФЙ Байрапуш кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, “Тошкент денгизи” дам олиш масканида хизмат кўрсатувчи “Ҳайрихон омад-савдо” МЧЖ ишчиси, 1992 йилда туғилган Акобир Рўзимбоев, дам олиш маскан ҳудудида жойлашган автотураргоҳда, безорилик оқибатида ёнида бўлган пневматик тўппончадан шу автотураргоҳда ёлланиб ишлаётган М.З. ва Ф.И.ларга ўқ отиб жароҳат етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада жароҳат олган икки нафар ишчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Акобил Рўзимбоевни ушлаш чоралари кўрилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Акобил Рўзимбоевни қаердалиги ёки у ҳақида бирон маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *