Пластик картадаги маблағни нақдлаштириб бераман деб 55 млн сўм пулни ўзлаштиришга уринган фирибгар аёл қўлга тушди

мар 13 / 2017

alt

Тошкент шаҳртининг Бектемир туманида номаълум аёл “Қўйлиқ” автобуслар шоҳ бекатида Миробод туманида яшовчи 24 ёшли аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни айтиб, уни ишонтирган. 19 миллион ва 42 миллион сўм пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини олиб, шундан 6 миллион сўмини нақдлаштириб бериб, қолган 55 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятинии Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    13 март 2017, 11:55

    Узбекистонимизда шунча куп пули бор инсонлар хам бор эканда.Ишонасизларми 1ой кечиккан маошимни кутиб яшайман.Халоли булсин пули купайсинлар сизларнинг банкдан ташкарида сандикларингизда пулларнинг тупланиб колаётганлиги сабаб хам мамлакатимиз иктисодиётидаги камчиликларни бартараф килиш учун Осиё траккиёт банкидан 800млн доллор карз олаётган эканмиз. Президентимиз халкнинг янада яхши яшаши учун узини укка чукка уришларига рахмингиз келсин Тупланган пулларингизга тадбиркорлик килсангизлар давлатимизнингривожланишига уз хиссаларингизни кушган буласизлар,ишсизлар иш билан таъминланади.Керакли ташкилотлар бу борада таргибот ташвикот ишлари юритиб фукоролардан илтимос килсалар уларнинг маблагларидан унумли фойдаланиларди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *