Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш таклиф қилинди

июл 24 / 2019

alt

"Менинг фикрим" порталида пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Бугунга келиб шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. 
 
Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламиз, - дейилади мурожаат матнида.
 
Ҳозиргача ушбу таклифга 59 киши овоз берган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *