Петербургда устига муз бўлаги тушиб кетган ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

фев 06 / 2019

alt

Петербургда Аптекачилар хиёбонида Кимё-фармацевтика академияси биноси устидан муз бўлаги қулаб тушиши оқибатида 23 ёшли ўзбекистонлик талаба Бобурбек Очилов ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси матбуот хизматига таяниб "Спутник" ёзади. Яна бир тожикистонлик талаба касалхонага ётқизилган.
 
Айни вақтда унинг ота-онаси Петербургда. "Росбалт" хабарига кўра, унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича барча ҳаражатлар қопланади. Ўзбекистон консулхонасидан маълум қилинишича, дафн қилиш маросими учун ҳам маблағ ажратилади. 
 
Ҳозирда Петроград туман прокуратураси текширув ишларини олиб бормоқда. Мутахассислар олийгоҳ маъмурияти қиш мавсумида бинони тозалаш қонун талабларига риоя қилган қилмаганлиги ўрганиб чиқишмоқда. Шунингдек, тозалаш тадбирларига ажратилган бюжет маблағлари қай тарзда сарфлангани текширилади.
 
Бундан ташқари прокуратура фожиа содир бўлган туман ҳудудидаги  яна 19 та федерал муассасаларни текширади.
 
Нашр эслатишича, куни кеча Санкт-Петербург губернатори Фрунзе туман раҳбарини туманда қор уюмлари ва қотиб қолган қолган муз бўлаклари яхши тозаланмагани ва маҳаллий аҳоли учун қийинчилик келтириб чиқараётгани учун истъефога чиқарган эди. Губернатор тозалаш ишларини ташкиллаштириш нафақат Фрунзе, балки бошқа туманларда ҳам қониқарсиз аҳволдалигини таъкидлаб ўтган эди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *