Ленинградда 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўзбекистонлик мигрантни пичоқлаб ўлдирди (+видео)

июл 01 / 2019

 

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида 28 июнь куни жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига асосланиб ТИВ матбуот хизмати маълум қилади. 

Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29 июнь куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи санкт-петербурглик 15 ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган.
 
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.
 
Рус нашрларида ушбу жанжал тасвири қайд этилган видео тарқалмоқда:

 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *