Пенсияга чиқиш учун зарур ҳужжатларни фуқаро ишлаётган ташкилот тўплайди

мар 31 / 2019

alt

Ҳуқуқий ахборот каналида қонунчиликка мувофиқ пенсияга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини йиғиш масъулияти фуқаро ишлаётган ташкилот зиммасига юклатилганлиги маълум қилинди.

alt

Бунинг учун ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли  шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

alt

 Шунингдек;

- рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак;

- ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради.

Ташкилот ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

alt

Агарда ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ташкилот томонидан ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *