Пенсия жамғармаси томонидан айрим хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади

авг 14 / 2019
alt
 
14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйидаги хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади.
 
- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
 
- Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш;
 
- Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
 
- Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.
 
Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, айни вақтда “Пенсия” дастyрий мажмуаси фаолияти тезкорлигини ошириш мақсадида, дастурни янги маълумотлар сақлаш қурилмасига кўчириш ишлари давом этмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *