Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

апр 22 / 2019

alt

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши 100 дан ошса-да, туғилганлик гувоҳномаси  йўқлиги ҳақида мурожаат қилди, деб ёзади Zarnews.

Пайариқ тумани адлия бўлими ташаббуси ва бевосита иштироки билан Маъмурий ишлар бўйича Пайариқ туман судига ариза киритилди. 2019 йил 17 апрель куни сайёр суд мажлисида 1919 йилда туғилган Хурим Умировага туғилганлик гувоҳномаси бериш ҳақида ФҲДЁга мажбурият юклатилди. Гувоҳнома эгасига топширилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *