Павел Дуров Telegram Messenger LLP тугатилган тақдирда унинг мулк ҳуқуқи Буюк Британияга ўтиши ҳақида огоҳлантирилди

янв 14 / 2019

alt

Буюк Британиянинг юридик шахслар давлат реестри Павел Дуровни Telegram Messenger LLP тугатилган тақдирда унинг мулк ҳуқуқи Буюк Британияга ўтиши ҳақида огоҳлантирди. Бу компанияни тугатиш ҳақида ариза берилганидан кейин икки ой давомида юз беради. Бу ҳақда реестр сайтида маълум қилинди, деб ёзмоқда TJournal.

Ташкилот томонидан маълум қилинишича, агар мамлакатда компанияни тугатиш сабаби кўрсатилмаса, икки ойдан кейин Telegram Messenger LLP ҳисобдан чиқариб ташланади. Маъсулияти чекланган ҳамкорлик эса тугатилган.

Тугатилишдан кейин ишончли бошқарувда бўлган барча мулклар ва ҳуқуқлар эгасиз мулк ҳисобланади ва мувофиқ равишда қиролликка тегишли бўлади.

UZ24Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *