Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилади

дек 13 / 2018

alt

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 10 ва 15 бараваридан 5 ва 10 бараварига камайтирилмоқда.
 
Бу сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
 ​
Ички ишлар вазирлигининг таҳлилларига кўра, паспортини ўз вақтида олмагани учун 2016 йилда 16 минг 104 нафар, 2017 йилда 68 минг 740 нафар вояга етмаган шахс жавобгарликка тортилган. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *