Паришонхотир болаларнинг хотирасини қандай мустаҳкамлаш мумкинлигини биласизми?

янв 04 / 2019

alt

Бола ҳали кичкиналигида унинг эътиборсизлиги унча ташвишга солмайди, аммо катта бўлган сари унинг яшаши қийинлашади. "Биринчи қўнғироқ" ота-оналарни бола боғчага бора бошлагач ташвишга солади, аммо бошланғич мактабга боргач, жиддий муаммолар юзага келади. Кичкина эсарча дарсларда тез-тез чалғийди, топшириқни ёзиб олишни унутади, ўқитувчи дарсини эшитмайди, бу қийинчиликлар қор уюмидай катталаша боради. Уйда уни аввалига аврайдилар, кейинчалик уриша бошлайдилар. Аммо бу вазиятдан чиқиш йўли эмас. Бола бунақа паришонхотирлиги учун айбдор эмас, бунинг устига бу муаммони унинг бир ўзи ҳал қила олмайди.

alt

Болалар паришонхотирлигининг сабаблари:

1.Эътибор етишмовчилиги синдроми, бу ташхисни врачлар борган сари тез-тез қўймоқдалар. Гап шундаки, ўз кучи билан бу синдромни енгиб бўлмайди, фақатгина "бола-ота-она-педагог медик" жамоасигина буни енга олиши мумкин.

2.Тез-тез ёки сурункали касал бўлиш ҳам паришонхотирлик сабабчиси бўлиши мумкин. Соғлиги заиф болалар тез чарчайдилар, енгиллаштирилган вазифалар ва кун тартибига қатъий риояга муҳтож бўладилар.

3.Мактаб машғулотлари, уй вазифаларини бажариш, турли тўгараклар ва дарсдан ташқари машғулотлар ўқувчилар кунининг кўп қисмини банд этади. Бундай тартибда бола тўлақонли ҳордиқ чиқара олмайди, демак, иш қобилияти сусаяди ва натижада, паришонхотирлик ва эътиборсизлик юзага келади.

4. Баъзида бола бирор бир вазифа устида диққатини жамлай олмайди, чунки бу уни қизиқтирмайди. У ҳуснихатда турли ёзувлар ёзиш, масалалар ечиш ва ўқишга, ота-оналар, педагоглар ва тарбиячилар илтимосини бажаришга қизиқмайди.

alt

Бола паришонхотирликдан қутулиши учун қандай ёрдам бериш керак?

Нима қилиш керак? Жавоб ўзи келади - диққатни машқ қилдириш керак. Диққатни жамлашга ёрдам берадиган кўплаб машқлар мавжуд, улар эсда қолиши керак бўлган ахборот ҳажмини оширади ва болани эътиборини бир неча вазифага тақсимлашни ҳамда бир вазифадан иккинчисига эътиборини ўтказишни ўргатади. Айтганча, кичик эсарча машғулот бажариш учун ўтирганида сиз шундай қилинг-ки, енгил ва оғир вазифалар галма-гал келсин ва улар орасида ҳордиқ олдиришни ҳам унутманг.

alt

Диққатни ривожлантирувчи ўйинлар:

Ўйин номи                                                                                                                                                   

Ўйин қоидалари

Фарқини топ
 

Стол устига турли нарсалар териб қўйилади ва бола бу нарсалар номини эслаб қолиши керак. Кейин бола ўгирилиб туради ва ўйин бошловчиси нарсалар жойини ўзгартиради ёки бирор нарсани олиб қўяди. Бола стол уст