Тошкентда мебель ишлаб чиқариш корхонаси биносида ёнғин содир бўлди

мар 11 / 2020
alt
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
Қайд қилинишича, 11 март куни соат 13:07да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин ўчириш экипажи  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчаси “Мебель-конфурмус” МЧЖ ҳудудидаги “Велвут” МЧЖга қарашли 4 қаватли мебель ишлаб чиқариш биносида содир бўлган ёнғинга  жалб этилган. Ёнғин  оқибатида, тахминан 250 кв.м. майдон ёнган. 
 
Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида соат 13:57да аланга тўлиқ ўчирилган. Мазкур вазиятда жабрланган ва ҳалок бўлган инсонлар аниқланмаган. 
 
Айни дамда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.