Пахтачида ўзбошимчалик билан олтин қазиб олаётган 3 кишини тош босиб қолди

сен 19 / 2019

alt

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган шахтада 3 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан олтин моддасини қазиб олаётган вақтда уларни тоғ тоши босиб қолган. Оқибатда 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафари эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар қилди.

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса 2019 йил 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда  Пахтачи туманидаги давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада юз берган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *