"Озодлик" блокдан чиқарилмаганига изоҳ берилди

мая 20 / 2019

Похожее изображение

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 10 май куни блокдан чиқарилган хорижий ОАВ сайтлари қаторида «Озодлик» йўқ эди. 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов бунга изоҳ берди:
 
«Айни пайтда, агентлик “Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси”нинг ўзбек хизмати журналистик этиканинг умум қабул қилинган меъёрларига зид равишда фаолият юритаётганидан таассуфда эканини билдиради.
 
“Озодлик” таҳририятининг нохолис ва асосан ишончсиз материалларни нашр этишга қаратилган бир ёқлама ва янглиш сиёсати жамоатчилик, умуман глобал аудиториянинг чалғишига сабаб бўлиб, бу вазият кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ва маиший масалаларга қасддан сиёсий тус бериш, алдов йўли билан маълумот тўплаш ҳамда аудиоёзувларни сохталаштириш ҳолатлари ҳайратланарлидир. 
 
Таъкидлаш жоизки, 2018 йил сентябрь ойида Тошкентда “Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси” раҳбарияти билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Ўзбекистон икки тарафлама ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр экани билдирилган эди. "Озодлик" журналистларига ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишларида ва ҳукумат идоралари билан алоқа ўрнатишларида кўмаклашишни кўзда тутувчи ҳамкорлик таклиф этилган эди. Афсуски, бугунга қадар улар томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги республика ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларини журналистиканинг "виждон кодекси"га риоя этишга ва асосланмаган фикрлар, миш-мишлар тарқатилишига йўл қўймасликка такроран чақиради».
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *