Озарбайжон Президенти ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

мар 18 / 2019

alt

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган.

Уларнинг ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. 1986 йилда туғилган Аҳмедов Ойбек Саъдуллаевич Президент томонидан афв этилган.

Ойбек Аҳмедов 2016 йилда 6.5 йилга ҳукм қилинган эди. Унга Боку суди томонидан ватандошини пичоқлаб, жароҳат етказиш айби қўйилган.

Илҳом Алиев жами 431 инсонни афв этган бўлиб, шундан 14 нафари хориж фуқароларидир.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *