Ойлик йўл чипталари ҳамда жетонлардан фойдаланиш давом этади

янв 01 / 2020

alt

Янги йилнинг илк ойидан пойтахт жамоат транспортлари - автобус ҳамда метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, ушбу Янги тизим бир неча босқичда амалиётга тўла жорий этилиши кўзда тутилган. Унга қадар эса шу кунгача йўловчилар фойдаланиб келган ойлик йўл чипталари ҳамда жетонлар жамоат транспортларида тўлов сифатида қабул қилинади, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Айни кунда автоматлаштирилган тўлов тизимидан тўғри фойдаланиш, валидаторларни ишлатиш ва бошқа масалаларга оид жиҳатлар юзасидан ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида қўшимча йўриқномалар ўтказилмоқда.

Азиз йўловчилар, агар сиз фойдаланган транспорт ҳайдовчи ва чиптачилари ушбу тўлов воситасини қабул қилишдан бош тортса, бу ҳақда жамиятнинг 1062 ишонч телефонига хабар беришингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *