«Оқтепа лаваш»нинг 14 та филиали ёпилди (+видео)

июн 08 / 2019

Картинки по запросу «ÐžÒ›Ñ‚епа лаваш»

Тошкент шаҳридаги «Оқтепа лаваш» овқатланиш мажмуасининг 14 та филиали ёпилди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. 
 
Аввал хабар қилинганидек, Тошкент шаҳрида 4 июнь куни 15 киши, 7 июнда 41 киши овқатдан заҳарлангани, бунга «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган фаст фуд маҳсулотлари сабаб бўлиши мумкинлиги айтилганди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Овқатланиш мажмуасининг барча филиалларида текширув ишлари олиб борилмоқда.
 
«Оқтепа лаваш» МЧЖ раҳбари юз бераётган ҳодисаларга изоҳ берди. Батафсил мазкур видеода:
 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *