Оқдарё тумани ҳокими автомобилига «мигалка» ўрнатгани учун жаримага тортилди

июн 13 / 2019

Оқдарё ҳокими автомобилига «Ð¼Ð¸Ð³Ð°Ð»ÐºÐ°» ўрнатгани учун жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абиловнинг давлат рақами 30 330 SAA бўлган «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчалик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди.
 
Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор – туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлиқ эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди, деб хабар қилади ЎзА.
 
photo5193199993484323850.jpg
 
Шундан сўнг ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *