ОТМларда контрактнинг биринчи ярмини тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди

дек 13 / 2018

alt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабрига (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

Бундан ташқари мазкур муддат Ўзбекистонда ўқиётган  хорижий фуқаролар ҳамда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018-2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга ҳам тегишли.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *