ОТМга қабул жараёни ва кириш имтиҳонларидаги асосий ўзгаришлар

мая 13 / 2019

alt

10 май куни Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Ҳукумат қарори билан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумт берилди.
 
Энг муҳим ўзгаришлар:
 
– Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди

– Қабул квоталари сони эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланиши режалаштирилмоқда

– ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланади

– Иккинчи йил ўқишга топшириш учун тўланиши лозимлиги назарда тутилаётган тўлов миқдори (энг кам иш ҳақининг 1 баробари — 202 минг 730 сўм) қайта кўриб чиқилади

– Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар — Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан ўқишга қабул қилинади.

 
 
Сиртқи таълим:
 
– Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
 
– Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.
 
– Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.
 
– Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
 
– Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
 
 
 
Магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
 
– магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
 
– “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
 
– Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
 
– Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.
 
– Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *