Ота-оналарни узоқ муддатга чет элга чиқишларини чеклаш ҳақидаги таклиф атайин уюштирилмаган — Халқ таълими вазирлиги

мар 28 / 2019

alt

23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити доирасида иштирокчилар Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўзларини қизиқтирган ва ташвишга солган масалалари билан мурожаат этишди, турли мавзуларга оид таклифлар берилди.
 
Ҳусусан, тадбир иштирокчиларидан бири вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф берган. 
 
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, мазкур таклиф ҳеч ким томонидан атайлаб уюштирилмаган. Бу таклиф қизларнинг атрофдаги воқеаларни ўрганишлари асосида берилган. Яъни, ота-оналари хорижга ишга кетган айрим ёшлар турли ножўя ишларга, жумладан жиноятчиликка ҳам аралашиб қолмоқда.
 
Таклиф берган қизларнинг вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, саммит давомида мутахассислар томонидан қонун биринчи навбатда инсон манфаатларига зид бўлмаслиги ва бу мазмундаги норматив ҳужжатлар фуқароларнинг эркинлигини чеклашига олиб келиши ҳақида батафсил тушунча берилди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *