Остона шаҳри номи референдумсиз Нурсултон деб ўзгартирилди

мар 20 / 2019

alt

Хабар қилганимиздек, бугун Қозоғистон Президенти вазифасига киришган Касим-Жомарт Токаев пойтахт номини мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлашни таклиф берганди

Қозоғистон Парламенти палаталари қўшма мажлисида Қозоғистон пойтахтига мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг номини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. 
 
”Биз ҳозиргина ушбу қарор лойиҳасини бир овоздан тасдиқладик. Ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Сиздан ҳам уни тасдиқлашингизни сўраб қоламан... Қарор қабул қилинди”, – дея қайд этган Парламент Мажлиси раиси Нурлан Нигматулин. 
 
”Казинформ” хабарига кўра, Касим-Жомарт Токаев топшириғига биноан, пойтахт номини ўзгартириш референдум ўтказмасдан амалга оширилган. Эндиликда Остона шаҳри расман Нурсултон дея юритилади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *