Оролбўйи минтақасини ўрганиш учун Хитойдан экспертлар гуруҳи ташриф буюради

мая 16 / 2016

alt

Келишувга биноан, хитойлик экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни ўрганиш учун ташриф буюради.

Мазкур экспертлар гуруҳи тадқиқотлар давомида минтақадаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган устувор лойиҳаларни танлаб олишни ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш учун техник ва иқтисодий жиҳатдан асослашни режа қилган.

Маълумки, 2015 йил август ойида Вазирлар Маҳкамаси Орол фожиаси оқибатларини бартарф этиш ва минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича 2015-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар комплекс дастурини қабул қилган.

'Жаҳон"АА хабарига кўра, мазкур лойиҳалардан Оролбўйи ҳудудида дарахтлар ўтқазиш ва бутазорлар барпо этиш орқали минтақадаги экологик тангликни юмшатиш мақсад қилинган. Бу эса ўз навбатида ерлардаги шўрлик ҳамда туз ва чанг кўтарилишини камайтиради, минтақада биохилмахилликни тиклашга ва балиқчиликни ривожлантиришга ёрдам беради.

  • Мехмон
    17 мая 2016, 10:27

    fillar qabristonimi?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *