Оренбургдаги ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

ноя 25 / 2019

alt

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 22 ноябрь куни Оренбург-Оқбулоқ трассасида Оренбург вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Оқибатда ҳамюртларимиздан 4 нафари вафот этган, 1 нафари эса Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *