Онадан айирган автоҳалокат

июл 13 / 2018

alt

10 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган Ю.А. исмли аёл бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Мустақиллик кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Сўнг қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб ағдарилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Ю.А. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган ҳамда унинг йўловчилари 8  ва 2 ёшли фарзандлари  жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

 

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *