Олтиариқда кадастр ходими 22 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

окт 30 / 2019
alt
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси пора билан қўлга тушди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълуи қилинишича, туман кадастр бўлими ходими  Э.М. ва бошқалар фуқаро О.Н.дан унга 5 гектар ер майдонини боғдорчилик учун ажратиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари сўраган. Айтилган пулнинг 22 минг АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *