Олмаота шаҳрида ҳалокатга учраган "Bek Air" самолёти қурбонлари сони 15 тага етди

дек 27 / 2019

alt

Bek Air самолёти ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 15 тага етди, дея маълум қилган Олмаота шаҳрининг жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Тлеухан Абилдаев.

“Ҳозирда биз 14 кишини жойда ҳалоқ бўлгани, яна бир киши эса клиник касалхонада кўз юмганидан хабардормиз. Умумий сони 15 нафар. Ҳодиса жойида кўз юмганлар билан ҳозирги пайтда фавқулодда вазиятлар хизмати ва суд тиббий экспертиза шуғулланяпти. Уларнинг жасадлари тегишли идораларга кўриб чиқиш учун етказилган”, деб Абилдаевнинг сўзларини келдтиради «Казинформ» ахборот агентлиги.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *