Олмалиқда очиладиган олтин конлари тўғрисида маълумот берилди

июл 02 / 2019

ОКМК Инвестиция департаменти бошлиғи в.б. Камоллидддин Салимов комбинатда яқин келажакда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар билан журналистларни таништириб ўтди
 
Корхонанинг инвестиция Дастури доирасида умумий қиймати 3 миллиард 349,8 миллион АҚШ доллари бўлган 5 та металлургия саноатини ривожлантириш назарда тутилган йирик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган.
 
“Ёшлик 1” конини ўзлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 2 миллиард 676,2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилади. Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига:
 
74 миллион тонна руда қазиб олиш қувватига эга бўлган кон;
 
60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имкониятга эга бўлган янги 3-сонли Мис бойитиш фабрикаси;
 
250 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга мис электролизи цехи;
 
600 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи;
 
40 минг куб метр кислород ишлаб чиқариш қувватлари қурилади.
 
Қизил-олма кони базасида “Самарчук” ер ости кони қурилиши лойиҳаси доирасида умумий қиймати 71,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига таркиби олтинга бой 100 минг тонна руда қазиб олиш ташкил этилади.
 
“Хом-ашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳасини амалга оширилиши ҳисобига 124,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилади, шунингдек Қалмоққир ва Саричўққи конларидан руда қазиб олиш ҳажмлари 3,1 миллион тоннага оширилади. Асосий технологик ускуналарни етказиб бериш ишлари давом этмоқда. Агар мазкур кондан 2017 йилда ҳақиқатда 37,2 млн тонна руда қазиб олинган бўлса, 2021 йилда лойиҳа ишга тушганидан сўнг унинг қуввати йилига 40,3 млн тоннага етказилади. 
 
“Асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва стабиллаштириш Дастури” доирасида 2019-2022 йилларда мис бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва рух заводлари қувватларини модернизация қилиш ва янгилаш кўзда тутилган. Лойиҳани амлга оширилиши натижасида 357,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштириш билан бир қаторда корхонанинг нафақат жорий ишлаб чиқиш қувватлари модернизация қилинади, балки атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқиндилар ҳамда заҳарли газлар миқдори сезиларли даражада камайишига эришилади, ишчи ва хизматчилар учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилган ишлаш ва дам олиш шароитлари яратилади. Ҳозирги кунда объектларда таъмирлаш ва тиклаш, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
 
Қизил-олма кони базасида “Междурече” ер ости кони қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши ҳисобига умумий қиймати 120,0 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилгани ҳолда йилига таркиби олтинга бой 120 минг тонна руда қазиб олинади.
 
Юқорида қайд этилган 5 та йирик лойиҳа доирасида 2019-2022 йилларда жами 1 миллиард 256,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилади. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 6 000 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади. Шу билан бирга, рудани қазиб олиш қувватларини 3 бараварга, рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарилишини қарийб 2 бараварга, экспорт ҳажмини 1,6 мартага ва бюджетга тушумлар 1,3 мартага оширилишига эришилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *