Олий Мажлис Сенатига амнистия актини қабул қилиш бўйича тақдимнома киритилди

окт 10 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига инсонпарварлик принципларига амал қилган ҳолда, аввалги амнистия актларини қўллаш ва шахсга оид иш ҳужжатларини ўрганиш натижалари асосида, келгусида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлаш зарурияти йўқолганлигини, шунингдек, ёши ва соғлиғини инобатга олиб, амнистия актини қабул қилишни таклиф этди.

Унда қуйидагилар назарда тутилган:

1. Ҳукм қилинган: аёлларни; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни; 60 ёшдан ошган эркакларни; чет давлатлар фуқароларини; I ва II гуруҳ ногиронларини; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми "д"€ бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларни, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар бундан мустасно);

3. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати уч йилдан кўп бўлмаган, ҳукми қонуний кучга кирган маҳкумларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 97-моддаси, 104-моддаси учинчи қисми ƒƒ¢€œдƒƒ¢€ бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

4. Аёллар; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар; 60 ёшдан ошган эркаклар; чет давлатлар фуқаролари; I ва II гуруҳ ногиронлари; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларга (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми "д" бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан барча жиноят ишларини тугатиш;

5. Амнистия актига асосан озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатини:

қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмига;

қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмига қисқартириш.

Бунда, Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларнинг жазо муддатини қисқартирмаслик таклиф қилинади;

6. Содир этилган жиноий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда:

узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган;

тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун ҳукм қилинган;

ўта хавфли рецидивист деб топилган;

жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган;

жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган;

муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноятлар содир этган;

ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан амнистия актини татбиқ этмаслик.

Шу билан бирга, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш таклиф этилади.

Бундан ташқари, амнистия актида асосий жазодан озод этилган маҳкумларни қўшимча жазодан озод этмаслик ҳақидаги нормани назарда тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    14 октябр 2016, 10:21

    167 га тортилган ва етказиллган моддий зарар қопланган бухгалтер бироқ бошлиқ ўз зиммасидагисини тўламаган бухгалтер амницияга илиниши мумкинми

  • Мехмон
    13 октябр 2016, 15:38

    Avto xalokat oqibatida baxtsiz hodisa sabab bir insonni umriga zomin bolgan haydovchiga ham amnistiya qollanadimi oldin sudlanmagan bu hodisa 18-sentyabrda bolgan oldindan raxmat

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 20:47

    Amnistiya qarori E'lon qilinganidan keyin,qancha vaqtdan keyin ozodlikka chiqarishadi?

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 16:16

    Iki marta sudlanga ayolarga xam qo'laniladimi aminitsya 34 stasiy bn 7 yil yana 2oy xam bor iltimos javob qaytaringlar

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 16:14

    Iki marta sudlanga ayolarga xam qo'laniladimi aminitsya 34 stasiy bn 7 yil yana 2oy xam bor iltimos javob qaytaringlar

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 13:24

    169-modda bilam ozodlikdan maxrum etilganlarga ham aminitsiya qollaniladimi

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 11:45

    162 - modda 1 qism a bandi bilanchi&

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *