ОАВни қўллаб-қувватлайдиган яна бир нодавлат нотижорат фонд ташкил этилди

янв 22 / 2020

alt

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлайдиган яна бир нодавлат нотижорат ташкилот Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Жамоат фондимизнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, жамоат фонди миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш жамоат фондининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Жамғарма яратувчилари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан Реал фойда олиш ва уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилишига умид қиладилар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *