ОАВ: Бош прокуратура Юнусобод тумани собиқ ҳокимининг пора билан қўлга тушгани бўйича изоҳ бермади

дек 24 / 2018

Картинки по запросу Бахтиёр Абдусаматов

Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора олиш чоғида ушлангани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортди, деб ёзади Kun.uz.

«Бош прокуратура бу ҳолат бўйича бирорта расмий баёнот бермади. Шунинг учун биз бу масала бўйича изоҳ бермаймиз, деб ҳисоблайман. Сабаби бу борада ҳеч қандай расмий баёнотлар йўқ», - деган Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова журналистларга.

Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олингани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, у инвестордан 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

«Коррупцияга алоқадор шахсларга нисбатан ишлар тергов қилинмоқда. Якуний босқичда бўлган ишлар мавжуд. Бу ҳолатларнинг барчаси бўйича улар судга юборилганидан сўнг хабар берамиз. Менимча, бу тергов қилинаётганлар ва терговни олиб бораётганларга нисбатан жуда тўғри позиция бўлади», - дея изоҳ берган бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *