Оҳангаронда уч ойлик чақалоқни 400 долларга пулламоқчи бўлишди

янв 07 / 2020

alt

3 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *