Оҳангаронда Nexia олиб қочган қўқонлик фуқаро қўлга олинди

окт 12 / 2016

alt

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Ангрен арматура изоляторлаш заводи" МЧЖ олдида қаровсиз қолдирган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, олиб қочилган автомашина Ангрен шаҳрида тўхтатилди.

Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *