Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни "Достық" ордени билан тақдирлади

мая 12 / 2019

alt

Қозоғистоннинг собиқ президенти, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев россиялик таниқли тадбиркор, USM Holdings эгаси, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновни “Достық” (“Дўстлик”) ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Элбоши Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновни Россия ва Қозоғистон орасида дўстлик ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган сезиларли ҳиссаси учун І даражали “Достық” (“Дўстлик”) ордени билан мукофотлади”, - дейилади хабарда.

alt

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бошқарувида бўлган “Металлинвест” компанияси Қозоғистонда 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Компания Қозоғистонга қувурлар, металл прокати, швеллер, арматура, профнастил ва бошқа маҳсулотлар етказиб беради. Қозоғистоннинг Уральск, Аксай, Актобе, Атырау, Актау, Шымкент ва Тараз шаҳарларида компаниянинг базалари бор.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *