Нукус шаҳрида содир бўлган тўқнашувда бир нафар фуқаро вафот этди

мар 13 / 2020

alt11 март куни Нукусда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни соат 9:00 ларда, Нукус шаҳар “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” 4Р176 йўлининг 2 км.да ҳайдовчи А.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Т.А. бошқарувида бўлган “Газель” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган.

Натижада, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б. воқеа жойида вафот этган. “Газель” русумли транспорт воситасининг 17 нафар йўловчилари тан жароҳати олишиб шифохонага мурожаат қилишган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *